Иккинчи бор 6-давлат умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари шаҳар ҳокимининг эътиборига сазовор бўлдилар. Япон тилини мукаммал ўзлаштираётган ёшларга плашетлар мультимедиа уй вазифаларини бажаришда қўл келади.
Маруфжон Усмонов синфхоналардаги ҳарорат, ўқувчилар учун яратилган шароитларни ҳам ўрганди. Рус тили дарсида иштирок этаётган битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиб, билим ва кўникмаларини синаб кўрди.