Yak. Apr 28th, 2024

Айни пайтда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизга янги лойиҳалар бўйича хорижий сармоялар жалб этиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ҳусусан бир неча дақиқа аввал Маруфжон Усмонов шаҳримизда электромобиллар учун электр қувватлаш шаҳобчаларини барпо этиш, маиший техника ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ҳамда кўпқаватли уйлар қурилишири назарда тутадиган меморандумга имзо чекди.

Маиший техника ишлаб чиқариш заводи Қўқон Эркин Иқтисодий Зонасида барпо этилиши назарда тутилган бўлса электромобилларни электр қувватлаш ускуналари ва кўп қаватли уйлар Қўқон шаҳри ҳудудида барпо этилади.

Амалий ташриф доирасида яна бир неча тадбиркорлар билан музокаралар бўлиб ўтади.