Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов музокараларда Қўқон шаҳрининг туризм салоҳияти, кўп қаватли уй-жойлар бозоридаги тенденциялар, сармоя киритиш имкониятлари хусусида маълумот берди.

Айни пайтда “Шаффоф метан” корхонаси билан ҳамкорлик қилаётган сармоядорлар Қўқон шаҳридаги қурилиш соҳасида янги лойиҳаларда иштирок этиш истагида эканларини билдириб, Маруфжон Усмоновга самимий мулоқот учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.