2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар селекцияси доирасида спортнинг стол-тенниси, мини-футбол, бадиий гимнастика, қўл тўпи ва сузиш бўйича 7-12 ёшли ўғил қизлар ўртасида мусобақалар ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, бу борада шахсий намуна бўлиш мақсадида стол тенниси ва мини футбол мусобақаларида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовлар ҳам иштирок этдилар.
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан беллашган сектор раҳбарлари футболда қарама-қарши жамоага сардорлик қилдилар. Учрашувнинг тўртинчи дақиқасида Қўқон шаҳар ҳокими узатилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Қулай имкониятлар шаҳар прокурорида ҳам бўлган бўлсада, 1-0 ҳисоб ўйин оҳиригача ўзгармади.
Сектор раҳбарлари 2-БЎСМдаги бадиий гимнастика, дзюдо тўгараклари фаолияти билан ҳам танишдилар.