Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримиз ва атроф туманларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Туркия фуқаролари билан мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими тадбиркорларда мавжуд муаммо-масалаларни ўрганиб, янги лойиҳаларни ишга тушириш, Туркиядан янги сармоядорларни таклиф этиш имкониятларини ўрганди.
Тадбиркорлар Туркиянинг айрим ҳудудлари билан Қўқон шаҳри ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Қўқон шаҳрида янги йўналишларда бизнес субъектларини ташкил этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.