Sesh. Apr 23rd, 2024
Хоким Коканда дал интервью Турецкому телевидению

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Туркиялик журналистлар билан ўтказилган суҳбатда Қўқон шаҳрининг бой тарихи, шаҳримизда ўтган буюк аждодларимиз, мавжуд тарихий обидалар, шаҳарнинг туризм салоҳияти ва инфраструктураси ҳамда Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан, ҳар икки йилда ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳусусида маълумот берди.

 

Ўзбекистон ахборот агентлиги томонидан, халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида, ҳорижий оммавий ахборот воситалари билан амалга ошираётган лойиҳаси доирасида, Фарғона вилоятидаги йирик туризм марказлари билан халқаро жамоатчиликни таништириш мақсадида, Қўқон шаҳрига амалга оширилган пресс-тур давомида журналистларга тарихий обидалар, туризм инфраструктураси объектлари, Қўқон ҳунармандчлиги, пазандачилиги намуналари намойиш этилди.