Pay. Apr 25th, 2024

Хусусан Кенгаш тадбирлари оирасида ўтказилган учаршувларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Баликесир ҳокими Южел Йилмаз (Yücel Yılmaz) ўртасида қардош шаҳарлар тўғрисидаги Протокол имзоланди.

Протокол қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади:

– олий таълим соҳасида Баликесирлик профессор, ўқитувчиларни Қўқон шаҳридаги олий таълим муассасаларига таклиф этиш, Баликесир униеврститети филиалини ташкил этиш,

– коммунал хўжаликда илғор технологияларни жорий этишни назарда тутадиган “ақлли шаҳар” концепцияси бўйича Баликесир тажрибасини Қўқон шаҳрида жорий этиш.

Шунингдек, Баликесир университети ректори Южел Огурлу билан ўтказилган учрашувда, шу жумаладан, Қўқон шаҳридаги олий муассасалари талабаларини университетга ўқишга таклиф этиш, Баликесир университети талабаларини Қўқондаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этиш (талабаларни айрибошлаш) бўйича келишиб олинди.

Иқтисодий соҳада Бурхан Узгур ва Маруфжон Усмонов ўртасида Қўқон Эркин Иқтисодий Зонасида электротоварлар ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳа бўйича келишувга эришилди.

Айни пайтда Кенгаш тадбирлари доирасида сармоядорлар билан учрашвлар давом этмоқда.