Pay. Okt 5th, 2023

Маруфжон Усмонов корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Йилига 5 минг тонна буялган трикотаж матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада 80 киши доимий иш билан таъминланган. 1 миллион доллар экспорт салоҳиятига эга корхонада энг замонавий дастгоҳлар ўрнатилган.

Қўқон шаҳар ҳокими корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар, корхонани ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.