Маруфжон Усмонов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Рахмонзодани Худоёрхон Ўрдаси билан таништириб, Қўқон шаҳрининг қадимги маданияти ва тарихи хусусида маълумот берди.
Самимий мулоқот чоғида Қўқон шаҳри ва Тожикистон Республикасининг шаҳримизга чегарадош ҳудудлари ўртасида ўзаро манфаатли савдо ва кооперация алоқаларини ривожлантириш, маданият, гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.