Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон университетига жорий ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун бошланган «Таништирув ҳафтаси» (Orientation week) нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш, олий таълим соҳаси, унинг нодавлат сегментини ривожлантириш борасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, талабаларга ўқишларида муваффақиятлар тилади.
Жорий йилда университетга 14 та йўналиш бўйича 745 нафар талабалар қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида меҳмонхона ва туризмни бошқариш йўналишида таҳсил олган илк бакалаврлар етишиб чиқади, Қўқон шаҳрининг халқаро майдондаги нуфузи ва туризм салоҳияти юксалиб бораётган бир пайтда бу соҳада меҳнат бозорида талаб юқори бўлиши кутилмоқда.