Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 28-«Ачиқкўл» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳоким ёрдамчиси томонидан таклиф этилган тадбиркорнинг масаласини жойида бориб ўрганди.
«Кафолат қурилиш бизнес имкон» корхонаси раҳбарининг янги олиб келган учкуналарини электр тармоғига улаш бўйича қилган мурожаатини Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида кўриб чиқди. Мутасаддиларга тадбиркорга корхонасини электр тизимига улаш учун тежамкор таклифларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.