40-«Нурафшон» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳолига нон маҳсулотлари етказиб бериш фаолияти бўйича мурожаат қилган тадбиркорларнинг мурожаатини кўриб чиқди. Мутасаддиларга тақдим этилган лойиҳани шаҳарсозлик нормаларига мос келишини ўрганиб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қабулда бошқа бир қатор тадбиркорларнинг ҳам ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалари кўриб чиқилиб, мурожаатдаги масалалар бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.