Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар бўйича ўтказилган қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фуқароларнинг соғлиғини тиклашда моддий ёрдам кўрсатиш, уй-жой таъмири ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш борасидаги мурожаатларни кўриб чиқиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Мурожаатлар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.