Jum. Apr 19th, 2024

Маруфжон Усмонов 5-“Вақф чорсу” маҳалласидан электр энергияси ва табиий газ таъминотидан шикоят қилиб келган фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқди.

Фуқароларга электр тизимларига тушаётган ҳаддан ташқари катта юкламалар энергия таъминотидаги узилишларга сабаб бўлаётгани тушунтирилди. Мутасаддиларга ушбу фуқароларга кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берилди.

Айни пайтда маҳаллага туташ ҳудудларда ноқонуний газ тортиш мосламалари бўйича махсус тадбир ўтказилмоқда.