Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси орқали рўйхатга олинган фуқароларни қабул қилди.

Қабулда фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллалар раислари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

Қабулда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммо-масалаларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.