Shan. Sen 23rd, 2023
Қўқон ҳокими саноат бозорида


Ички ишлар бошқармаси, солиқ инспекцияси, санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, давлат хизматлари агентлиги, бозорлар мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозорларида тадбиркорлар учун яратилган шароитларни ўрганди. Маруфжон Усмонов тадбиркорлар ўртасида давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний фаолият олиб бориш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

 

Давлат рўйхатидан ўтиш ва фаолиятини тиклаш истагини билдирган тадбиркорларга саноат бозорлари ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил давлат хизматлари шаҳобчасида хужжатларни расмийлаштириш тавсия этилди.

 

Шу билан бир қаторда, шаҳар ҳокими тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, хавфсизлик масалалари, санитария қоидаларига амал қилинишига ҳам эътибор қаратиб, аниқланган камчиликлар бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.