Sesh. Iyun 18th, 2024

Маруфжон Усмонов “Қўқон савдо комплекси” бозори ҳудудида савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимизда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, солиқ, божхона имтиёзлари хусусида маълумот берди.

Суҳбат давомида шаҳар ҳокими тадбиркорларнинг муаммо-масалаларини ўрганиб, мутасаддиларга мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбиркорлар саноат бозорларида фаолият юритиб, даромад қилаётганларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётгани, мамлакатимизда тадбиркорлик учун кенг иимкониятлар яратилганини эътироф этдилар.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлардан ғоятда мамнун эканларини билдириб, референдумда фаол иштирок этиш истагида эканларини билдирдилар.