Маруфжон Усмонов корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.
Туркия, Германия ва Италияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада сутни қайта ишлаш орқали қатиқ, сметана, творог, пишлоқ, қаймоқ, бринза каби 20 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш жараёни, истиқболдаги режалар билан қизиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.