Маруфжон Усмонов масъул идоралар мутасаддилари билан мулоқот қилиб, Реновация дастури қамровини кенгайтириш, давлатимиз раҳбари ташаббуслари доирасида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивлари лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, қурилиш ишларини жадаллик билан, сифатли қилиб амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
«Қўқон шаҳрининг эртанги қиёфаси аҳоли учун қулай, мактаб, боғча каби инфраструктура объектларини ўз ичига жамлаган энергия-тежамкор ва инновацион кўп қаватли уйлар билан боғлиқ, мақсадимиз-аҳолига қулайлик яратиш», деди Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан мулоқот чоғида.