Pay. Okt 5th, 2023

Туркистон шаҳар ҳокимлиги ва турли соҳа раҳбарларидан иборат делегация, Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган тур доирасида, шаҳримизга ташриф буюрди.

Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган учрашувда Қўқон шаҳрининг маданияти ва тарихи, мамлакатимизда ва шаҳримизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берилмоқда.

Туркистон ҳам Қўқон шаҳри каби Козоғистоннинг тарихий шаҳарларидан бўлиб, ташриф доирасида икки шаҳар масъуллари маданий мерос объектларини тиклаш, ҳунармандчилик, туризм ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш борасида тажриба алмашиши кутилмоқда.