“Туркистон Туркий Кенгаш давлатларининг туризм пойтахти” мавзусида ўтказилаётган халқаро форум доирасида ўтказилган мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов Нурбол Турашбеков билан икки шаҳарлар ўртасида туризм ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, туризмда рақамли технологияларни жорий этиш, туризм соҳасида ўзаро манфаатли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, Туркистон шаҳридан Қўқон шаҳрига авиақатновларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этди.
Маълумки, 2022 йилда Қўқон шаҳри Туркий Кенгаш мамлакатларининг туризм пойтахти деб эълон қилинган эди, эндиликда ушбу мавқега Қозоғистонинг Туркистон шаҳри эга бўлди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шу муносабат билан Нурбол Турашбековни муборакбод этиб, Туркистон шаҳрининг бу мавқеъга эга бўлиши бу ерда туризм ва бошқа соҳалар янада ривожланишига сабаб бўлишига ишонч билдирди.
Туркистон шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков Қўқон шаҳри билан бу борада тажриба алмашиш, Қўқонда ушбу муносабат билан турли соҳаларда ташкил этилган тадбирлар, туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар бўйича тажрибасини ўрганиш истагини билдирди.