Shan. Sen 23rd, 2023

Давлатимиз раҳбарининг Шаҳидлар хотираси хиёбонида белгилаб берган вазифалари ижроси доирасида Қўқон шаҳрида катағон қурбонлари авлодлари, оила аъзоларидан хабар олинмоқда.

Хусусан, жадидчилик ҳаракатининг ёрқин намоёндоларидан бири – Муҳиддин Эрматов авлодлари хонадонида аждодимизнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш, ўз даврида жамиятни тараққий эттириш борасидаги сайъ-ҳаракатлари ёдга олинди.

Кўз қорачиғидак асраб келинаётган оилавий расмлар, нашр этилган адабиётлар устида самимий суҳбат қурилди. Қуръон ўқилиб, аждодимиз руҳи ёд этилди.