Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусанжон Мамажонов ва бошқа мутасаддилар иштирокида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази Қўқон филиалида кўрсатилаётган тиббий хизматлар, беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шаҳар ҳокими беморлар билан ҳам суҳбатда бўлиб, шикоятлар билан қизиқди. Маруфжон Усмонов шифохонани зарур тиббий техник ускуналар ва жихозлар билан таъминлаш, шифохона биносини реконструкция қилиш чораларини кўрди.