Pay. Okt 5th, 2023

Байрам муносабати билан Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тантанали тадбирда Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, барча иштирокчиларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этди.

 

Халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.