Маруфжон Усмонов 37-давлат умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, математика бўйича ўтказилган Қўқон олимпиадасида совринли ўринларни қўлга киритиган ўқувчиларни қутлади.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, совриндорларга қимматбахо эсдалик совғаларини топширди.
Хусусан, олимпиада ғолиблари Қўқон университети грант йўналишида ва контракт йўналишида 50 фоиз чегирма билан ўқиш учун ваучерлар, ноутбук ва уяли алоқа телефони билан мукофотландилар.
Олимпиадада юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшларни тарбиялаган математика фани ўқитувчилари ва мактаб директори ҳам эътироф этилиб, Ташаккурномалар топширилди.