Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Dek 8th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими Менделеев номидаги Россия кимё технологиялар университети Тошкент шаҳар филиали билан меморандум имзолади

Меморандумда Қўқон шаҳридаги мактабларда таълим бераётган кимё фани ўқитувчилари малакасини ошириш, ушбу ўқув муассасасига абитуриентлар тайёрлаш, Қўқон шаҳридаги корхоналарга малакали кадрлар етказиб бериш каби масалалар ўрин олди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан «Ўзкимёсаноат» акционерли жамияти томонидан мукаммал таъмирланган Қўқондаги 19-давлат умумий ўрта таълим мактаби эндиликда ушбу университетга абитуриентлар етказиб беради ва кимё фанини ўқитишга ихтисослашади.

Мактаб ва университет ўртасида ҳам имзоланган меморандум илмий-методологик ҳамкорликни назарда тутади.

Бугун Университет ижрочи директори Ботир Нурматов бошчилигидаги делегация Қўқон шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида мактаб билан яқиндан танишиб, ўқувчилар ва мактаб педагогик жамоаси билан мулоқотда бўлди.

Қўқондаги кимё фани ўқитувчилари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Менделеев университети илмий салоҳияти, бу ердан етишиб чиқаётган кадрлар савияси хусусида батафсил маълумот берилди ва тез кунларда кимё ўқитувчиларини университетга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Click to listen highlighted text!