Қўқон шаҳар ҳокими, Қўқондаги Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.
Қабулда ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг уй-жой, саломатлигини тиклаш ва моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаатлари, тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳаларини ривожлантириш бўйича таклифлари ижобий ҳал этилди.
Қабулда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳам мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишда иштирок этдилар.
Хусусан, уй-жой шароитини яхшилаш бўйича мурожаат қилган аёллар дафтаридаги фуқарога ижара пули тўлаб бериладиган бўлди, фарзандини даволаш учун моддий ёрдам сўраб келган фуқароларга тиббиёт муассасасига бепул йўлланма берилади, янги бизнес лойиҳа бошлаётган тадбиркорнинг таклифи маъқулланди, қурилиш объекти чизмасини шаҳарсозлик нормаларига мослаштиришда ёрдам берилади.