Маруфжон Усмонов бозордаги расталарни кўздан кечириб, озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини ўрганди. Гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар расталарида савдо қиладиган тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда Президентимиз бошчилишида барча соҳаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, конституцион ислоҳотлар хусусида маълумот берди.
Маруфжон Усмонов мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Мулоқот чоғида савдогарлар мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган имкониятларни эътироф этиб, референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.