Ушбу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Мавруфжон Усмонов мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқувчиларнинг юқори савияда билим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, ёшларга самимий тилакларини билдирди.
Жорий йилда шаҳримиз мактабларини 58 та ўқувчи олтин, 12 ўқувчи кумуш медаллари билан якунлади.
Таълим мутасаддилари, ота-оналар иштирокида Қўқон шаҳар ҳокими ўқувчиларга медалларни тантанали равишда топширди.
Тадбирда юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, фарзандларига муносиб таълим берган ўқувчиларга ўз миннатдорчитликларини изҳор этдилар.