Маруфжон Усмонов 12-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар таълим сифати ва самарадорлигини ўрганди.
Шаҳар ҳокими турли ёшдаги ўқувчилар билан мулоқот қилиб уларнинг касб ва ҳунарларга қизиқишлари ва мавжуд муаммоларни ўрганди.
Ўқувчиларнинг илтимосиг
а биноан Маруфжон Усмонов мактабда янги стадион қуриб беришга ваъда берди.
Мактаб раҳбариятининг мурожаатига биноан ёшларни касб ва ҳунарларга ўқитиш учун 10 та тикув дастгоҳи ва синфхоналар учун 100 та парта, 200 та стул шаҳар бюджети ҳисобидан келтириб берилади.