Маруфжон Усмонов ўзига бириктирилган ёшларнинг муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Самимий мулоқот чоғида Қўқон шаҳар ҳокими ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарлари, келажакдаги режалари билан қизиқди.
Аниқланган муаммолар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси ҳокимнинг назоратига олинди. Мулоқот жонли эфирда Қўқон шаҳар ҳокимлигининг телеграм саҳифасида узатиб борилди.