Yak. Iyun 23rd, 2024

Хусусан, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Исфара гузар” маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун мавжуд имкониятларни ўрганди.

 

✍️ Рашидхон Минавваров, Маҳмуджон Исақов, Баҳромжон Абдуллаевларнинг хонадонларида ташкил этилган ишлаб чиқаришлар билан танишган шаҳар ҳокими мавжуд муаммолар билан қизиқди. Мурожаатлардан келиб чиқиб мутасаддиларга дастгоҳ сотиб олиш учун субсидия, кредит ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ер майдони ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

 

“Исфара Гузар” маҳалласидаги “Шуълаи жаҳон” корхонаси фаолияти билан ҳам танишган Маруфжон Усмонов касаначиликни ривожлантириш, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирди.