Хусусан, 3-“Толзор” маҳалласида Маруфжон Усмонов ёшлар етакчиси фаолиятини ўрганиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортга, китобхонликка ва информацион технологияларни ўзлаштиришга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги билан қизиқди.