Shan. Apr 27th, 2024

Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Синзян-Уйғур автоном ҳудудидаги Куйтун шаҳрига етиб келди.

Қўқон шаҳри билан биродар шаҳарлар меморандумига имзо чеккан Алтай Сакен Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги шаҳримиз делегациясини илиқ кутиб олди.

Айни пайтда Куйтун муниципалитетида томонлар ўзаро манфаатли муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, янги инвестицион лойиҳалар муҳокама этилмоқда.

Ташриф доирасида расмийлар ва икки томон ишбилармон доиралари ўртасида мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз Алтай Сакен Маруфжон Усмоновни Қўқон шаҳрига қилан ташрифи давомида Куйтунга таклиф этган эди.