Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ханшин компанияси вакилларини қабул қилди. Музокараларда Қўқон шаҳрида қуриладиган кўпқаватли уйлар Бош режасини ниҳоясига етказиш, лойиҳалаш ишларида томонлар масъулиятини белгилаб олиш, кўпқаватли уйлар мавзесида ижтимоий объектлар қуриш масалалари муҳокама этилди.
Шаҳар ҳокими қурилиш бўйича зарурий хужжатларни расмийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот бериб, қурилиш ишлари келишилган муддатда бошланиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди. Учрашувда ўзаро имзоланган инвестицион битим бўйича бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.