Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларни қутлаб, медаллар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
Худоёрхон саройи олдидаги саҳнада ўтказилган халқаро мусобақаларни кўплаб ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари томоша қилдилар.