Хусусан, ёнғиндан талофат етган икки қаватли савдо маркази ўрнида барпо этилган замонавий павильон учун тайёрланган раста намунаси тадбиркорлар билан муҳокама этилди.
Маруфжон Усмонов фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Шаҳар ҳокими, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамроҳлигида бозорлар ва бозорларга туташ бўлган аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, мутасаддиларга ишларни жадаллик билан, сифатли қилиб ниҳоясига етказиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.