Sesh. Iyun 18th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Франция каби давлатлардан саноат компаниялари вакиллари, ишбилармонлар иштирок этмоқда.

Фото – ЎзА муҳбири Аъло Абдуллаев

«Ўзэкспомарказ»да иштирокчи корхоналарнинг машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришган ютуқлари тақдим этилган.

Саноат кўргазмасида Қўқон шаҳридаги корхоналар ҳам иштирок этмоқдалар. Кўргазмада ўзаро манфаатли экспорт импорт шартномалари тузилиши режалаштирилган.