Музокаралар чоғида Маруфжон Усмонов «Indorama Kokand Feritilizers and Chemicals» корхонасида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ҳиндистонлик мутахассислар ҳамда маҳаллий аҳоли учун 12 қаватли замонавий янги уй қуриш масаласини муҳокама этди.
Айни пайтда «Давронбек» маҳалласида барпо этилиши режалаштирилаётган кўп қаватли уйлар учун ер майдони ажратиш чоралари кўрилмоқда.