Yak. Apr 28th, 2024

20-давлат мактабагача таълим муассасасида болаларни жисмонан ва маънан ривожлантириш, муомала, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини шакллантириш, билим олишга бўлган қизиқишини ошириш ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тизим асосида таълим тарбия берилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими муассаса тарбияланувчилари билан мулоқот қилиб, болажонлар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишларини томоша қилди. Таълим жараёнида турли йўналишларда қўлланилаётган ўқув жихозлари, ривожлантирувчи ўйинчоқлар билан танишиб, таълим жараёнини юқори савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.