Yak. Sen 24th, 2023
қўқон шаҳар ҳокими

Маҳаллаларда ўтказилаётган “хонадонбай” ўрганишлар доирасида Қўқон шаҳар ҳокими “Чорчинор” маҳалласидаги фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

Хусусан, ижтимоий рўйхатда турадиган оиланинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қилган мурожаати ўрганилиб, субсидия асосида уй-жой сотиб олиш тартиби тушунтирилди. Оила бошлиғини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Мурожаат бўйича берилган топшириқлар ижроси бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси масъул этиб белгиланди. Топшириқ ижроси шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинди.