Chor. Fev 21st, 2024

Маруфжон Усмонов фестиваль меҳмонлари билан энг юқори даражадаги ҳурмат, аҳлоқ ва одоб билан муомала қилиш, Қўқон шаҳрининг қадимги маданияти, тарихи ва ҳунармандчилиги ҳақида маълумот етказиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Шаҳар ҳокими шаҳримиз ҳақидаги қизиқарли фактлар, тарихий воқеалар, юртимиз равнақига улкан ҳисса қўшган ҳамшаҳарларимиз, шоир ва ёзувчилар хусусида, ўзига хос, қизиқарли тарзда сўзлаб берди.

Фестиваль тадбирларини ҳамкорликда, юқори савияда ўтказиш бўйича йўриқномалар берди.