Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сектор раҳбарлари иштирокида Қўқон шаҳар ИИО ФМБда ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг Ички ишлар органлари ходимлари куни ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, Қўқон шаҳрида хизмат олиб бораётган барча ички ишлар ходимларни муборакбод этди.
Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, намунали хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган бир қатор ички ишлар ходимларига Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Тадбирда Президент Фармонига асосан Жасорат медали билан тақдирланган Қўқон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта тезкор вакили Маъруфжон Тиллахужаев кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик изхор этиб, янада юксак шижоат ва матонат билан хзмат қилишини билдирди.