“China construction” компанияси вакиллари билан ўтказилган музокаралар чоғида Қўқон шаҳрида логистика маркази, кўп қаватли уйлар ва савдо марказларини барпо этиш масалалари муҳокама этилди.
Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида бу борада мавжуд имкониятлар, шаҳримизда сармоя киритиш учун мавжуд имкониятлар ва шароитлар ҳусусида маълумот берди.
Мулоқот сўнггида аниқ лойиҳалар бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.