Музокаралар чоғида Қўқон шаҳридаги тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Фармация» корхонасига сармоя киритиш, янги иш ўринларини яратиш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида сармоядорлар ва тадбиркорнинг банк кредит масалаларига алоқадор мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
«Биз Қўқон шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилдик. Ҳоким жаноблари таклифларимиз ва мурожаатларимизни ҳал этишга ёрдам беришини билдирди. Биз Қўқон шаҳрига бошқа соҳаларда ҳам сармоя киритиш истагидамиз», деди Vinkro International компанияси асосчиси Рави Кумар Қўқон шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган мулоқот юзасидан.