Қиймати 15 миллион долларга тенг лойиҳа бўйича Маруфжон Усмонов бир неча кун аввал ҳам ушбу сармоядорлар билан музокараларда иштирок этган эди.
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар билан ҳамоҳанг равишда сармоядорларга бўш турган бинодан тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил этиш учун жой таклиф этилди.
Тез кунларда халқаро тиббиёт олий таълим муассаси ва диагностика даволаш маркази лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.