Индорама Коканд текстиль корхонасида ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳрида янги пахтани қайта ишлаш кластерларини ташкил этиш, жахон бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама этилди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида эришилган юксак натижалар, соҳага сармоя киритиш учун хорижий инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар хусусида маълумот бериб, бу борада, қулай географик жойлашувга эга, Қўқон шаҳрида мавжуд имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Музокараларда Индорама Коканд текстиль мутасаддилари ҳам иштирок этиб, Қўқон шаҳрида ушбу йўналишда орттирилган ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.