Комплекс касалликлардан жойига миҳланиб қолган онахон билан суҳбат қилган Маруфжон Усмонов оила боқувчиси-ўғил фарзанди ҳам айни пайтда ҳасталаниб ишга бора олмай қолганини аниқлади. «Дори-дармонга пулимиз етмаяпти, жуда қийналиб кетдик» Маруфжон Усмонов оилага дарҳол бир миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатди.
Турли ҳасталиклардан азият чекаётган онахонга ногирнлик нафақасини тайинлашда кўмаклашиш, фарзандини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, саломатлигини тиклашга ёрдам бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Мулоқот чоғида ушбу оила истиқомат қилаётган хонадон хам эгаларига расмийлашмагани аниқланди, муаммо битта моддий етишмовчилик.
Маруфжон Усмонов масъулларга давлат божи тўловини ҳомийлик асосида тўлаб бериш юзасидан топшириқ берди. Миннатдорчилик, дуоларда давлатимиз раҳбарига омонлик, юртимизга тинчлик осойишталик тиланди.