Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучлари ташкил топганининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Алишер Норбоев, Шарқий ҳарбий округ кўмондони, полковник Лутфулло Бузруков, Қўқон шаҳар ҳокими Марууфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳарбийлар ва Махсус операциялар кучлари фахрийлари иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Миллий армиямизни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, ҳарбийларни махсус операциялар кучлари ташкил топганининг 24 йиллиги билан муборакбод этди.

 

Тадбирда Қўқон фидокорона хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ҳарбийларга Мудофаа вазирлигининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари ва навбатдаги ҳарбий унвонларни топширилди.