Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Okt 11th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига Мурожаат қилди

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXVII сессиясида Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

 

Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга асосан, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига Мурожаатини ўқиб эшиттирди.

 

Маруфжон Усмонов ўз Мурожжатномасида Қўқон шаҳрида янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, импорт ҳажмини камайтириш мақсадида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, рақобатбардош ҳамда жаҳон стандарти талабларига мос келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, кичик саноат зонасида бизнес лойиҳаларни ривожлантириш, аҳолини имтиёзли кредит маблағлари билан таъминлаш эвазига аёллар ва ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бўш турган биноларни ижарага бериш, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида 2021 йилнинг 1 чорагида амалга оширилгшан ишлар ва 2 чорак учун белгилаб олинган режалар хусусида маълумот берди.

 

Шаҳар ҳокими биринчи чорак натижаларига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича режа 126.5 фоизга, 51 226,2 млн сўмга, яъни 10 741,4 млн сўмга ортиғи билан бажарилганини таъкидлаб ўтди. Иккинчи чоракда бюджет борасида режалаштирилган мақсадлар, уларга эришиш учун белгиланган чоралар ҳусусида маълумот берди.

 

Маруфжон Усмонов аҳоли учун муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш, камбағаллар ва ишсизлар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида биринчи чоракда эришилган натижалар ва иккинчи чорак учун белгилаб олинган вазифалар ҳусусида ҳам батафсил маълумот берди. «Янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси бўйича жорий йил якуни бўйича 3809 та доимий янги иш ўринлари яратилиши бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди», деди шаҳар ҳокими.

 

Сессияда бюджетни орттириб бажарилгани эвазига маҳаллий бюджетда қоладиган маблағларни тақсимлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.

 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Click to listen highlighted text!